Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида ўқитувчилар вазифасидан ташқари ишга жалб этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фарғонада газ қувуридан узилган гипс заводининг норозилик уюштирган ишчилари маъмурий жавобгарликка тортилди. 1 нафар ишчига 10 сутка, қолган 6 нафарига эса 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мигрантларнинг пенсияси қандай расмийлаштирилиши тўғрисида маълумот берилди. “Давлат хизматлари янгиликлари” канали тегишли ахборот билан чиқди.
Бугун, 6 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Президент Сайхунобод туманида ташкил қилинган пахта-тўқимачилик кластерида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.
Фарғона вилояти Қува тумани далаларида пахта йиғим-терими авжи паллага кирган. Бир пайтлар талаба, ўқитувчи ҳамда шифокорлар қилган иш бугунги кунга келиб қишлоқ аёлларидан ортмаяпти. Пенсияга чиққан аёллар ҳам 200 килограммгача пахта териб бир кунда 300 минг сўмгача даромад топяпти. 58 ёшли Дилором Йўлдошеванинг бир қиз ва бир ўғли бор. 1 ярим миллион сўм пенсия олади. Шунга қарамай меҳнаткаш қишлоқ аёли пахта терими бошланишини ҳар йили интиқлик билан кутади. Рўзғорга қўшимча даромад киришини хоҳлайди.
Ўз ҳуқуқларини таниб кооперативларга бирлашган ожиз фермерлар бир ён, уларнинг пахтасини монополист кластерга мажбуран олиб бераётган амалдорчалар бир ён. Ўртада қонун балчиққа ботириляпти, президент фармони оёқости бўляпти.
Яқин йилларгача ўқитувчи ва талабалар, ҳатто мактаб ўқувчилари мажбурий равишда келиб, пахтасини терганида фермер бепарво равишда қўлини белига қўйиб турган. “Барибир териб беришади”, деган ишонч бўлган унда. Ҳозирги кунда у пайтлардаги каби текин теримчилар топилмайди. Шу сабабли, фермерлар ҳам ўзгарган: мавсумий рақобатда теримчиларни жалб этиш учун имкониятлар яратади, белгиланган нарх устига қўшиб тўлайди, бонуслар ўйлаб топади.
Сардор Умрзоқов мазкур иш билан шуғулланаётган ҳар қандай раҳбарни президент сиёсатига хиёнаткор деб баҳолаш мумкинлигини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон пахтани экспорт қилмаётгани, уни мамлакатнинг ўзида тўлиқ қайта ишлаётганини билдирди. 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига сафари чоғида гапирган Мирзиёевга кўра, пахта режаси бажарилишидан аввал фермернинг ўзи манфаатдор. Аммо Озодлик суҳбатлашган фермерлар кластерларга топширилаётган пахта учун қанча ҳақ тўланишини билмасликларини айтишмоқда.
«Аммо биз толиб эмасмиз... Иш сўраб борсак, ишчи ҳужжати сўрашади», — дейди Ўзбекистонда ўқиётган афғонистонлик Сайёра Ҳадид. Kun.uz’га афғонистонлик талабалар ҳам пулсизлик ва ишсизликдан қийналаётгани, виза учун пул кераклиги, Афғонистондан пул юбориш қийинлиги каби муаммолар ҳақида гапириб берди.